“Маҳалла” фонди: “Кексаларни эъзозлаш йили”да 65 мингдан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Ўзбекистон 29 Декабрь 2015 1419

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан 65 мингдан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Бу ҳақда 29 декабрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Хусусан, шонли саналарда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига манзилли мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича 6 мингдан ортиқ бадиий-маданий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилиб, 38 минг нафардан зиёд фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Биргина, “Наврўз” ва 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан фонд томонидан 9 мингдан ортиқ иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийларига совға-саломлар манзилли тарқатилди.

Тадбирда кексаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларга шароитлар яратиб бериш масалаларига ҳам эътибор қаратилгани қайд этилди. Хусусан, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида 46 минг нафардан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кекса ва ногиронларнинг Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа қадамжоларга, шунингдек, 35 минг нафардан ортиқ кексалар кинотеатрларга, театрларга, музейларга, концерт томошаларига, бошқа маданий-маърифий тадбирларга бепул бориши ташкил этилди.

Давлат дастури доирасида фидокорона меҳнати ва муносиб ҳаёт йўли билан халқнинг ҳурмати ва эҳтиромига сазовор бўлган 100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш мақсадида маҳаллаларда “Аср билан юзма-юз”, “Кексаси бор хонадон – файзли хонадон”, “Кексалар дуосини олайлик” мавзуларида 19 минг нафарга яқин кексалар иштирокида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида Фонд томонидан 2 минг нафардан зиёд кексаларга совға-саломлар улашилди.

Маҳаллаларда ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар учун «Кексалар дуосини олайлик» шиори остида ўтказилган тадбирларда 26 минг нафардан зиёд ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексаларга, шундан Фонд томонидан 10 минг нафарга яқинига мебеллар, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак маҳсулотлари олиб берилди. Шу билан бирга, 5 минг нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шунингдек, Бундан ташқари, 10 минг нафарга яқин кексаларга ёрдамлар кўрсатиш натижасида уларнинг маиший шароитлари яхшиланди. Маҳаллалардаги 2 минг нафарга яқин ёлғиз кексалар ва ногиронларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқ, эшитиш мосламаси, ҳасса ва бошқа ортопедия маҳсулотлари олиб берилишига кўмаклашилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар