Уч йил муқаддам ошқозон саратони устидан ғалабага эришган 96 ёшли британиялик аёл ўзининг 91 ёшли севгилисига турмушга чиқади. Кекса жуфтлик 2016 йилнинг 16 январь куни турмуш қуришни режалаштирган, дея хабар бермоқда Metro нашри.

Билл Гриффитс ва Фло Маршелсей 10 йилдан буён учрашиб юришади, бироқ фақатгина энди турмуш қуришга қарор қилишди. 96 ёшли келиннинг фикрича, тўйда ўйнаш унинг учун кечлик қилмайди. “Ёшинг нечида, ўзингни қандай ҳис этмоқдасан? Жисмоний жиҳатдан ёшдирман, бироқ руҳий жиҳатдан кучим кўп”, - деди у.

Нашрнинг қайд этишича, жуфтликнинг танишганларига 30 йилдан ошган. Биринчи марта улар 1982 йилда клубда учрашишган. Фло ўша вақтда турмуш ўртоғини йўқотган эди. Биллнинг ҳам хотини вафот этган бўлган.