Афғонистон президенти 2016 йилда парламент сайлови бўлишини маълум қилди

Жаҳон 29 Декабрь 2015 1965

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой парламент ва маҳаллий кенгашга сайловлар 2016 йилда бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Парламент ва маҳаллий сайловлар кейинги йилнинг ёзида ёки кузида бўлиб ўтади”, деб айтди Аҳмадзой.

Аҳмадзойнинг айтишича, сайловларнинг аниқ санаси кейинроқ мустақил сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Афғонистон парламентининг ваколати 2015 йилнинг 22 июнида тугаган, бироқ сайловларни хавфсизлик нуқтаи назаридан, овозларни ҳисоблаш одиллик билан ўтишига ишончсизлик ва мамлакатдаги беқарор вазият сабабли бошқа санага кўчиришга қарор қилинган.

Кўпроқ янгиликлар