Алишер Усмонов Ҳиндистон бозорига инвестициялар ҳажмини кўпайтирмоқда

Иқтисодиёт 29 Декабрь 2015 3982

Россиялик миллиардер, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида ўзининг инвестицион режалари ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, у Хитойга киритаётган сармояларини камайтирмайди ва шу билан бирга Ҳиндистон активларига инвестиция ҳажмини оширади. 

“Бизнинг Хитой активларига инвестицияларимизни шартли равишда стратегик ва молиявийга бўлиш мумкин. Мисол учун, биз смартфон ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси яратилаётганда унга катта инвестициялар қилганмиз. Ҳозирда бу компания Хитойда 1-рақамли ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Яна битта компания – JD.com савдо интернет-майдони. Биз бу компанияга ҳам жиддий инвестициялар қилганмиз. Улар бир неча баробарга кўпайди. Мана шулар бизнинг стратегик инвестицияларимиздир”, деб айтмоқда Усмонов.

Тадбиркор хитой ва ҳинд инвестицияларининг муваффақиятига ишонишини айтди.

“Alibaba интернет-ритейлер бу молиявий инвестициядир, чунки биз бу компаниядан катта даражада чиққанмиз. Биз дастлабки сармояларимизни 5-6 марта кўпайтириб олдик. Шу билан бирга биз ҳинд бозорига синов инвестицияларини киритмоқдамиз. Биз бу бозор ва иқтисодиётларнинг ўсишига ишонамиз. Ишончим комилки, бу лойиҳаларимизда бизни  муваффақият кутмоқда”, деб қўшимча қилди Усмонов.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар