АҚШда кучли қор бўронлари ва изғиринлар туфайли 2,5 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди ва 4,5 мингдан ортиғи қолдирилди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар тарқатди.

Қайд этилишича, 27 декабрь куни ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 1600дан ортиқ рейс бекор қилинганди.

AirLive нашри маълумотига кўра, Чикаго аэропортининг ўзида 1 минг авиарейс ушланиб қолган.

Қўшма штатларнинг жануби-шарқий ҳудудларида 27 декабрь кунидан буён торнадо ва сув тошқинлари юз бермоқда. Мамлакатнинг шимоли-ғарбида эса кучли қор бўронлари бошланган.

Бундан олдинроқ, АҚШдаги торнадо ва сув тошқинлари қурбонлари сони 40 нафардан ошгани хабар қилинганди.