Биржада йилнинг энг яхши брокер ва товар етказиб берувчилари тақдирланди

Иқтисодиёт 29 Декабрь 2015 2644

28 декабрь куни Янги йил байрами арафасида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖда 2015 йилнинг давлат ва корпоратив харидларда энг яхши брокерлик идоралари ҳамда товар етказиб берувчиларини турли номинациялар бўйича тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
”ЎзРТХБ”АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, тадбирда 10 брокерлик идорасининг биржа фаолиятини ривожлантиришдаги фаол иштироки алоҳида қайд этилди. Жумладан, Фарғона вилоятидаги– БК №8561, Наманган вилоятидаги– БК №9103, Андижон вилоятидаги– БК №10062, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидаги – БК №709, №455 брокерлик идоралари «Биржа савдолари соҳасидаги хизматлари учун» мукофотлари билан тақдирланди. Уларнинг фаол иштироклари боис биржа савдолари янги турдаги товарлар билан бойитилди.
2015 йил якунларига кўра ярмарка савдолари тизимида энг юқори баҳода битимлар тузишга эришганликлари учун Қашқадарё вилоятидаги – БК №4045, №4111, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги – БК №427, №475, №2 брокерлик идоралари «Онлайн савдоларини ривожлантиришда эришган ютуқлари учун» мукофотландилар.
Тантананинг асосини тадбиркорларга «2015 йилнинг энг яхши маҳсулот етказиб берувчиси» номинацияси бўйича мукофотларни топшириш маросими ташкил этди. Ушбу йўналишда беш нафар таъминотчилар, яъни «Ёкубжон Суннат ўғли» МЧЖ, «Эталон Сангзор» ҚК, «Technogen» МЧЖ, «Stand trade» ва «Power Max Group» МЧЖлари мукофотга лойиқ деб топилдилар. Йил давомида ушбу корхоналар давлат ва корпоратив харидлар бўйича аукцион савдоларида фаол иштирок этиб, тузилган битимлар юзасидан ўз мажбуриятларини сифатли ва вақтида бажарганликлари алоҳида таъкидланди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар