Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған курдпараст Демократлар партияси раҳбари Салоҳиддин Демиртошнинг яқинда матбуотда шовшувга сабаб бўлган баёнотини “провокациядан бошқа нарса эмас” деб баҳолади.

Диёрбакрда демократик жамият конгресси томонидан ташкил этилган конференция чоғида Салоҳиддин Демиртош кейинги минг йилликда Курдистон мустақил давлатга айланиши мумкинлигини айтиб ўтган эди. Бундан ташқари, Демиртош курд муаммосининг сиёсий ечимини таклиф қиладиган, курдлар истиқомат қиладиган аҳоли жойларда мухтор бошқарув тизимини жорий қилишни кўзда тутадиган декларация қабул қилинишини ёқлаб чиқди.

“Етакчининг сўзлари – сафсата, провокация ва хиёнат”, - деди Эрдўған.
“Халқ ва қонун партияга дарс бериб қўяди”, - қўшимча қилди президент.