Англия чемпионатининг 19-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши учрашувдан кейин (0:0) "Челси" бош мураббийи Гуус Хиддинк журналистлар билан гаплашди. У ўйиндаги натижадан қониққанини билдирган.

"Бир томондан сафардаги бу натижа яхши, биз қийин учрашувда очко олдик. Иккинчи томондан қарасак, бизда ғалаба билан қайтиш учун ҳам имкониятлар бўлганди. Вазиятлардан бирортасидан унумли фойдаланишимиз ва 3 очкога эга чиқишимиз ҳам мумкин эди. Бизга якунловчи ҳужумчи етишмади (жамоанинг тўққизлик ҳужумчиси Диего Коста дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборди - таҳририят изоҳи). Умуман олганда, натижадан розиман. Жамоа катта иштиёқ билан ўйин кўрсатди ва хавфли ҳудудни тарк этиб, юқорига интилмоқда", дейди мураббий.

Айни вақтда, АПЛнинг турнир жадвалида "Челси" 20 очко билан 14-ўринда, "МЮ" эса 30 очко билан олтинчи ўринда жойлашган.

Ван Гаал: ОАВ истеъфога чиқишимни истамоқда, мен эса йўқ