Индонезиянинг Папуа вилоятида жойлашган Синак шаҳридаги полиция бўлимига қуролланган ҳужум уюштирилиши оқибатида 3 нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 2 нафари яраланди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Полиция бўлимига камида 15 киши ҳужум қилган. Улар ўзлари билан еттита милтиқ ва ўқ-дори қутисини олиб кетган.

Маълум қилинишича, Индонезия президенти Жоко Видодо Янги йилни Папуа вилоятида нишонлашни режалаштирган.

Манбаларга кўра, маҳаллий папуасларнинг бир қисми уларнинг ватани Папуа Индонезиянинг мустамлакаси эканлигидан норози бўлмоқда. Папуасларнинг ёмон ташкиллаштирилган қуролланган гуруҳлари Папуанинг Индонезиядан мустақил бўлиши учун курашмоқда.