Компьютер хавфсизлиги бўйича мустақил мутахассис, техаслик Крис Викери интернетда АҚШнинг 191 млн сайловчиси ҳақидаги маълумотлар базасини аниқлади, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Викерининг айтишича, бу маълумотлар базаси тасодифан аниқланган ва унинг эгаси номаълумлигича қолмоқда. Айни пайтда Викери махсус ходимлар билан унинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Викерининг айтишича, “бундай катта миқдордаги маълумот тўплангани” унда хавотир уйғотмоқда.