iPhone 8 тасвирланган биринчи видео “кўпни кўрган” муҳандисларни ҳам ҳайратлантирди

Технология 29 Декабрь 2015 11521

Интернетга Apple компаниясининг янги флагман смартфони концепциясининг илк видеоси чиқиб кетди. “Келажак телефони” деб аталаётган бу смартфон созламаларни бошқариш учун ён экран билан таъминланади. Гаджет тахминларча 2017 йилдан бозорга чиқарилади.

Apple муҳандислари ўз ҳамкасблари, мутахассислар ва оддий фойдаланувчиларни ҳайратланишдан чарчашмаяпти. Бу гал Apple’да iPhone 8 учун 5К кўрсатиш қобилиятига эга 5 дюймли диплейни нафақат тўлдирувчи, балки гаджет созламаларини бошқариш тизимининг тўлақонли аъзосига айланувчи ноёб ён экран ўйлаб топилди.

Смартфон ғояси муаллифлари унинг кўрсаткичларини ҳам анчага оширишди – смартфон 6 гигабайтли тезкор хотира ва 128 гигабайтли ички ўрнатилган ҳотира билан таъминланади.

Смартфоннинг “мияси” 8 ядроли, 2,5 ГГц такт частотасига эга А10 процессори бўлади, яна битта 8 ядроли Power VR GT8600 процессори графика учун жавоб беради. Асосий камеранинг суратга олиш қобилияти 20 Мп, олд камераники эса 12 МП бўлади. Батарея ҳажми 3000 мА-соатни ташкил қилади. Смартфон iOs 10 операцион тизими билан бошқарилади.

Яқинда интернетга 2016 йилда намойиш қилинадиган iPhone 7 смартфонининг биринчи видеоси чиқди. Видеога кўра, янги смартфонда дисплей атрофидаги рамка қурилманинг бутун эни бўйлаб жойлаштирилади.

Смартфоннинг орқа томонида вспишка учун тешик йўқ, дисплей эса тирнашларга барқарор ва мустаҳкам сапфир ойна билан қопланади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар