Ироқ бош вазири: 2016 йил Ироқнинг ИШИД устидан ғалаба қиладиган йили бўлади

Жаҳон 29 Декабрь 2015 3638

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободийнинг айтишича, 2016 йил ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозониладиган йил бўлади. Унинг сўзларини Reuters агентлиги келтириб ўтган.

«2016 йил ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги фаолиятига якун ясаладиган йил бўлади. Унинг фаолияти мамлакатда тўхтатилади», — деди у. Вазирнинг қўшимча қилишича, Ироқ армияси мамлакат шимолидаги йирик шаҳар — Мосулни озод этади ва бу “ИШИДга берилган якуний ва қақшатгич зарба бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ армияси 27 декабрь куни мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири Рамадини террорчилар назоратидан озод қилишга муваффақ бўлди.

Кўпроқ янгиликлар