Ироқ бош вазири аҳолини ИШИДдан озод бўлгани билан қутлаш учун Рамади шаҳрига келди

Жаҳон 29 Декабрь 2015 3926

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Рамади шаҳрига ташриф буюриб, шаҳар аҳолисини ИШИД асоратидан қутилгани муносабати билан қутлади. Бу ҳақда Аssociated Press агентлиги хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, маҳаллий телеканаллар бу ташриф ҳақида маълумот бермаган. Агентликка генерал-майор Аҳмад ал-Белави ушбу ташриф ҳақида маълумот берган. Унинг айтишича, бош вазир ўз ташрифини вилоят раҳбарлари ва хавфсизлик хизматлари ходимлари билан учрашган.

27 декабрь куни Ироқ армияси Рамадини ИШИДдан озод қилди.

ИШИД 2014 йилнинг ёзида Рамадини эгаллаб олганди. Бу шаҳар Ироқнинг ИШИД қўлидаги энг йирик шаҳарларидан бири эди.

Ироқ армияси шаҳарни озод этиш учун ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин аҳолини вақтинчаликка шаҳарни тарк этишни сўраб варақалар тарқатди.

28 декабрь куни бош вазир 2016 йил ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозониладиган йил бўлиши ҳақида айтганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20649 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38025 Lifestyle
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 0 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 57 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 790 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 600 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 724 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 957 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1602 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар