Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи ҳажми камайтирилди

Ўзбекистон 29 Декабрь 2015 15461

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда минимал даромад солиғи миқдори 1 фоизга туширилади. Янги солиқ ставкаси президентнинг “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджетининг 2016 йилги параметрлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ белгиланди.

Эндиликда минимал солиқ ставкаси 7.5 фоизга тенг. Илгариги кўрсаткич 8.5 фоиз эди. Бу ставка 1-5 энг кам ойлик иш ҳақига тенг даромадга нисбатан қўлланади.
Экспертларнинг фикрича, бу ташаббус аҳоли даромадини умумий миқдорда 230 млрд сўмга ошириш имкониятини беради.

Шунингдек, ўртача даромад оладиган солиқ тўловчилардан ундириладиган солиқ ставкаси 6.2 фоиздан 5.5 фоизга туширилади.
Ўрта ва максимал даромад солиғи ставкалари ўзгармади – 17 ва 23 фоиз даражасида қолди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар