Маҳалла” жамғармаси: “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида 10 млрд сўм сарфланди

Ўзбекистон 29 Декабрь 2015 1537

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда якунига етаётган “Кексаларни эъзозлаш йили”да “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Таъкидланишича, 2015 йилда айниқса, кексаларни эъзозлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, саломатликларини тиклаш, маҳаллаларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Фонд ҳисобидан 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлангани бу борадаги ишларнинг кўлами нақадар кенг эканлигидан далолат беради.

Хусусан, мазкур маблағлар ҳисобидан “Маҳалла” фонди томонидан маҳаллаларда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тарғиботи бўйича 65 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилгани, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг фаровонлиги ва муносиб турмушини таъминлаш мақсадида 540 нафарига телевизорлар олиб берилгани, шунингдек, ёлғиз ва ижтимоий муҳтож 3 минг нафардан ортиқ кексаларнинг уй-жойлари таъмирлангани алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи 6 минг нафардан ортиқ кексаларга 541,2 млн. сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари олиб берилди, 30 минг нафардан ортиқ уруш қатнашчиларини, қолаверса, ёлғиз пенсионерларни махсус дори-дармонлар билан бепул таъминланишига кўмаклашилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар