Marca: Неймар «Барселона» билан шартномани узайтирса йилига 30 млн евро маош олади

Спорт 29 Декабрь 2015 1797

«Барселона» бразилиялик 23 ёшли ҳужумчиси Неймар билан шартномани янгилаш арафасида турибди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи янги шартномага имзо чеккан тақдирда унинг йиллик маоши 3 баравар ошади ва солиқлар чиқариб ташланганидан кейин ҳам у йилига 30 миллион евро маош олиши мумкин бўлади. Ҳозирда Неймарнинг «Барселона»да оладиган маоши 10,5 миллион евро ҳисобланади.

Қайд этилишича, каталонияликлар Неймарни жамоада энг кўп маош оладиган футболчилар орасида Лионель Мессидан кейин иккинчи ўйинчига айлантиришмоқчи. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳозирда 20 миллион евро маош олаётган Мессининг маоши ҳам оширилиб, йилига 30 миллион евродан кўпроқни ташкил этиши мумкин.

Бундан аввалроқ «Барселона» Неймар билан 2021 йилгача бўлган янги шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Гвардиола «Манчестер Сити»га келгач, биринчи бўлиб Неймарни сотиб олмоқчи, кейин эса Суаресни

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар