Мексикада жазодан қочиб кетган АҚШдаги бой оила аъзоси бўлган ўсмир қўлга олинди

Жаҳон 29 Декабрь 2015 2922

Мексикада шартли жазодан қочиб кетган 18 ёшли америкалик ўсмир Итан Коуч қўлга олинди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Коуч ва унинг онасини маҳаллий ҳуқуқни муҳоафаза қилиш органлари Пуэрто-Вальярт курорт шаҳри яқинида аниқлашган.

Коуч 2015 йилнинг декабрида Техас штатининг Таррант округида назорат остида бўлганида йўқолиб қолган эди. У икки йил муқаддам маст ҳолатда автомобиль бошқариб, тўрт кишини уриб юбориб, уларнинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Коучнинг ўсмирларни қидириш билан шуғулланувчи АҚШ федерал маршаллари хизматига топширилиши кутилмоқда. Унинг жойлашган ўрнини маълум қилганларга 5 минг доллар мукофот эълон қилинган эди. Айни пайтда ўсмирни қамоққа олиш тўғрисида ордер чиқарилган. Прокурор маълумотларига кўра, Коуч пробация (синов) шартларини бузгани учун 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

Ўсмирнинг онаси ҳам АҚШда бедарак йўқолган, деб эълон қилинган эди. Бироқ энди ҳукумат уни ўғлига қочишда ёрдам берган, деб ҳисобламоқда.
Коуч иши АҚШда жамоатчилик ўртаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Суд ўсмирни 16 ёшлигида 10 йил муддатга шартли жазога ҳукм қилган эди. Прокурорлар эса бу муддатни 20 йилга чўзишни талаб қилганди. Адвокатлар хатти-ҳаракати эвазига суд жазони ижро этиш муассасаси ўрнига ўсмирни хусусий шифохонага юбориш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Коуч эса унга ўхшаш киши алькогол истеъмол қилган ҳолда ўйинда иштирок этган кечада туширилган видеоёзув пайдо бўлганидан сўнг яширинган. Ёзувда Коуч устига стаканлар қўйилган стол ёнида тургани ҳам кўринган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар