"Манчестер Юнайтед" клуби 28 декабрь куни АПЛнинг 19-тури доирасида ўз майдонида "Челси"ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этгач, 2015 йил давомида тўплаган очколари сонини 64тага етказди.

Шу тариқа, "қизил иблислар" кейинги 25 йил ичида 1 календар йили давомида кам очко тўплаш бўйича энг ёмон кўрсаткични қайд этди.

Жамоа бундан ёмонроқ натижани 1990 йилда қайд этганди. Ўшанда "Манчестер Юнайтед" йил давомида 58 очко жамғарган эди.