Адлия вазирининг 22 декабрдаги буйруғига мувофиқ Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, ижарага берилаётган мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, нотариус шу куннинг ўзида тегишли нотариал идорадан ушбу мулкнинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотномани олиши лозим. Бунда ушбу маълумотнома олинганлиги учун тўлов ундириш тақиқланади.

Бундан ташқари, мулк ҳуқуқи фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилиши ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус талаб қиладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилди.

Буларга кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди, ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма ҳамда доимий прописка қилинган шахсларнинг розилиги киради.