26 декабрь санасида АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасидаги "National" базмлар масканида "UzbekTVNY" томонидан Янги йил байрамига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Hozirchashu.com сайти хабар берди.

Байрам тадбирига АҚШнинг турли штатларидан ватандошларимиз ташриф буюришди. Байрамона дастурхон атрофида жам бўлган ватандошларимиз бир-бирларига cоғинчли саломлар ва энг самимий тилакларини билдиришди. Шу билан биргаликда, бугунги кунда АҚШда ўз ижодий фаолиятларини давом эттириб келаётган хонандаю, раққосаларнинг чиқишларига гувоҳ бўлишди. Кези келганда хонандаларга жўр бўлиб, ўйин-кулгу, хурсандчилик ҳам қилишди.

Тантанали кечада бир қанча қизиқарли савол-жавоб викторинаси ҳамда лотерея ўйинлари ҳам ўтказилиб, энг зукко ва омадли меҳмонлар ҳомийлар "SILK ROAD EXPRESS", "TANDIR EXPRESS" ҳамда АҚШда истиқомат қилувчи Инобат Бўриева томонидан таъсис этилган қимматҳо совғалар эгасига айланишди.