ОАВ: "Барселона" Месси учун "Манчестер Сити"дан 160 млн евро сўради

Спорт 29 Декабрь 2015 4613

Испаниянинг "Барселона" клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессини Англиянинг "Манчестер Сити" жамосига 160 млн евро эвазига сотишга рози бўлган. Бу ҳақда The Sun таблоиди хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, инглизлар бу ҳужумчини қишки трансферлар вақтидаёқ харид қилиш учун таклиф жўнатишган. Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, "Манчестер Сити" футбол тарихидаги энг йирик трансферга қўл урган бўлади. Айни вақтда бу борадаги рекорд "Реал"нинг "Тоттенҳэм"дан Гарет Бейлни 100 млн еврога харид қилиши бўлиб турибди.

"Манчестер Сити" раҳбарияти Мессига ҳафтасига 1 млн евро миқдорида маош беришга тайёрлигини билдирган.

Нашрнинг ёзишича, каталонияликлар Мессини сотишга тайёр. Қайд этиш керакки, Месси жорий мавсумнинг биринчи ярмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Унинг йўқлигини жамоанинг бошқа ҳужумчилари Неймар ва Суарес билдиришмади. Айни вақтда "Барселона" Ла-лига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа раҳбарияти Мессини молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун сотишга қарор қилгани айтилган.

Маълумот учун, айни вақтда 28 ёшга чиққан Лионель Месси каталонияликлар жамоасининг футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У илк марта жамоанинг асосий таркибида 17 ёшида кўриниш берган. У "Барселона" тарихидаги энг кучли ҳужумчи сифатида тан олинган. Месси олган "Олтин тўп" мукофотлари сони бўйича ҳам тенгсиз. У 2009 йилдан 2012 йилгача бўлган муддатда 4 марта дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган. У шунингдек, 2009, 2011 ва 2015 йилларда УЕФА версиясига кўра Европанинг энг яхши футболчиси сифатида мукофотланган.

«Манчестер Сити» Мессига йилига 27 млн евро маош тўлашга тайёрлигини билдирди

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71469 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37194 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21549 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81238 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61917 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 813 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 612 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 609 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 265 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 553 Маданият
Кўпроқ янгиликлар