ОАВ: Россиянинг асосий душмани ўзгарди

Жаҳон 29 Декабрь 2015 26307

2013 йилги Украина воқеаларидан буён биринчи марта Россия матбуоти ва бошқа ахборот каналлари орқали Киев асосий душман сифатида кўрсатилмаяпти. “Медиалогия” компаниясининг ҳисоб-китобларига қараганда, 2015 йил охирида унинг ўрнини Туркия эгаллади.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида ОАВ ва блоглар АҚШ ва ИШИДни душман сифатида тасвирлашган.

2015 йилнинг 9 ойи мобайнида “душманлар” рейтингида биринчиликни Украина ҳеч кимга бермай келди, унинг ортидан АҚШ борди. Ҳар иккала давлатга нисбатан душманлик кайфияти секин-аста тушиб борди.

Йил бошида Украина ҳукумати одатда “хунта” деб аталган бўлса, йил охирига келиб бу атама деярли унутилди. Йил бошида ОАВда Украина-душман 2.5 минг марта, блогларда 1.3 минг марта тилга олинди; йил охирига келиб бу кўрсаткичлар 1.5 минг ва бир неча юзга тушиб кетди.
Шунингдек, Украина ҳукуматини “ноқонуний” деб, украиналикларни эса “бандерачилар”, “фашистлар” деб аташ ҳолатлари ойдан ойга тушиб борган.

Украинага нисбатан салбий риторика 2014 йил охирида президентликка Пётр Порошенко сайланиши билан, АҚШга нисбатан салбий фикрлар эса давлат котиби Жон Керрининг май ойидаги ташрифидан сўнг тушиб, камайиб борди.

Лекин 2015 йилнинг охирги чорагида “душманлар” рўйхати кескин ўзгарди: биринчи ўринларга дастлаб ИШИД, сўнг Туркия чиқиб олди. Россия 30 сентябрда Сурияда ҳарбий операция бошлаши билан ИШИД кўпроқ асосий душман сифатида тилга олина бошланди. “Душман” сўзи ИШИДга нисбатан операциянинг дастлабки икки ҳафтасида 40 мартача қўлланган. Шу билан бир пайтнинг ўзида АҚШ эндиликда Россия матбуотида ИШИДнинг ҳомийси ва иттифоқчиси деб атала бошланган.

24 ноябрда Туркия ҳарбий кучлари Су-24 самолётини уриб тушириши билан душманлик рейтингида шубҳасиз биринчи поғонани Анқара забт этди. Ҳар ҳафтада “Туркия” ва “террорчилик” сўзлари ўртача 150 марта ёнма-ён келган. Кўрсатилган санадан сўнг Россия телевидениеси “ИШИД ҳомийси” шаблонини энди Туркияга нисбатан қўллай бошлаган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар