Ўзбекистон ва ГФР ўртасида Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома кучга кирди

Ўзбекистон 29 Декабрь 2015 2779

2015 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикасининг Муваққат ишлар вакили Мелани Молтманн билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида 2014 йил 14 октябрда Берлин шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома ратификация ёрлиқлари алмашилди.

Мазкур Баённоманинг 4-моддасига асосан у ёрлиқлари алмашилган санадан, яъни 2015 йил 29 декабрдан бошлаб кучга киради.

Ҳужжатга биноан юқорида қайд этилган Битимга солиқ сиёсати шаффофлиги бўйича халқаро стандартларга мос келадиган ахборот алмашиш механизмининг самарадорлигини кенгайтиришга қаратилган янги қисмлар киритиш кўзда тутилиб, улар икки давлат компаниялари ва тадбиркорлари ўртасида ўзаро инвестицияни жалб қилиш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга имкон яратади.

Бундан ташқари, мазкур халқаро келишув солиққа оид қонунбузарликларга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳамда Ўзбекистон ва Германия қонунчилигига амал қилишни таъминлашга хизмат қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар