Ўзбекистонда яқин вақтлар ичида сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи MAN Lion`s CNG автобуси ишлаб чиқарилади. Мазкур намуна анъанавий Bus Euro Test танловида «Йил автобуси - 2015» номига сазовор бўлган.

Айни пайтда мутлақо янги - MAN Lion`s CNG синовдан ўтказилмоқда. Автобуснинг асосий ўзига хос жиҳати шундаки, паст полли шасси ва замонавий CNG (Compressed Natural Gas - сиқилган табиий газ) технологиялари муваффақиятли тарзда комбинацияланган. Бу эса унинг самарадорлигини 40 фоизга оширади.

“Жаҳон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Германиянинг MAN Truck & Bus машинасозлик компанияси ўз маҳсулотларини Марказий Осиё бозорида илгари суриш учун Ўзбекистонни экспорт хабига айлантиришни режалаштирмоқда. Бугунги куннинг ўзидаёқ республикадан Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга MAN маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.