Ўзбекистон президентининг қарори билан 2016 йилда бензин истеъмоли солиғи оширилади.

Унга кўра, 2016 йил 1 январдан эътиборан бензин ва дизел ёнилғиси истеъмоли учун солиқ ставкаси 45 сўмга (бир литр учун 290 сўмдан 335 сўмгача), суюлтирилган газ — 30 сўмга (бир литр учун 200 сўмдан 230 сўмгача), сиқилган газ эса 35 сўмга (бир кубометр учун 240 сўмдан 275 сўмгача) оширилади.

Автомобиль ёнилғисининг чакана нархи унинг истеъмоли учун белгиланган солиқ ставкасини ўз ичига олади. 1 литр Аи-80 автобензинининг жорий нархи 2030 сўмга, Аи-91 — 2235 сўмга, Аи-95 — 2460 сўмга, дизел ёнилғисининг нархи эса 2200 сўмга тенг.