Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилнинг 1 январидан мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳажмини оширди. Бу ҳақда UzDaily хабар тарқатди.

Ўзбекистон Президентининг «2016 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига кўра, мобил алоқа операторлари 2016 йилдан бошлаб ҳар бир абонент учун 1500 сўмдан тўлайди. Бу 2015 йилга нисбатан икки марта кўпроқ ҳисобланади.

Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади, абонентларнинг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг сўнгги санаси ҳолатига кўра белгиланади.

Ҳукумат бундай тўловни 2012 йилда жорий қилганди.