Камида 12 киши Покистон шимолидаги кучли портлаш туфайли ҳалок бўлди. Танасига ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган жангари орқали амалга оширилган бу теракт туфайли яна ўнлаб кишилар тан жароҳатлари олишган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, жангари ҳукумат биноси эшиги олдида ўзини полиция ходимлари тўхтатишга уринган вақтда портлатиб юборган.

Яна бир манбанинг ёзишича, у бинога бомба ўрнатилган мотоциклда кириб келгани айтилган.

Бу Покистонда ўтган йилнинг декабрида Пешавордаги мактабга уюштирилган ҳужумдан кейинги иккинчи йирик теракт сифатида баҳоланмоқда. Ўтган йилги теракт туфайли 130 нафарга яқин киши ҳалок бўлганди. Ўшанда бу теракт учун жавобгарликни зиммасига олган "Толибон" жангарилари бу ҳаракат Покистон армиясининг толибонларга қарши ҳаракатларига жавоб сифатида амалга оширилганини билдирганди.