Қирғизистонда гувоҳлар жиноятчилар томонидан юкхонада олиб кетилаётган киракашни қутқариб қолишди

Жамият 29 Декабрь 2015 2613

Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида гувоҳлар жиноятчилар томонидан юкхонада олиб кетилаётган киракашни қутқариб қолишди. Бу ҳақда Чу вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, тиббий ниқоблар тақиб олган икки шахс Бишкекда 28 декабрь кечаси Honda ҳайдаб кетаётган киракашдан уларни Катта Чу каналига элтиб қўйишни сўраган. Бироз йўл юргач, улардан бири киракашни бўға бошлаган, сўнг иккалалашиб эркакни юкхонага солишган. Шундан сўнг жиноятчилар Тўқмоқ шаҳрига йўл олишган.
Кант шаҳри яқинида Honda ёнидан ўтаётган бошқа ҳайдовчилар кимдир юкхона ичидан қўл силкитаётганини кўришган. Киракаш бир амаллаб юкхона эшигини очган, унинг юзи қонга ботганини кўрган гувоҳлар дарҳол ёрдамга ошиқишган. Ҳайдовчилар Honda’ни қувиб ўтиб, унинг йўлини тўсишган. Киракаш машинадан сакраб тушишга улгурган. Жиноятчилар эса машинани номаълум томонга олиб қочиб кетишган.

Кемине шаҳрида ИИВ ходимлари айтилган машинани аниқлашган ва унинг кетидан қувишган. Бишкек-Тўруғарт трассасида машинани ҳайдаб кетаётган жиноятчи бошқарувни қўлдан чиқарган, натижада автоулов ағдарилиб кетган.

Қўлга олинган 1996 ва 1997 йилларда туғилган жиноятчилар Қорақўл шаҳридан эканлиги аниқланган. Улардан бири автоҳалокат жойида оламдан ўтган, иккинчиси эса шаҳарнинг реанимация бўлимига олиб келинган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар