Қирғизистондаги ҳар бир давлат органида янги мансаб – коррупциянинг олдини олиш бўйича вакил таъсис этилади. Бу ҳақда бугун, 29 декабрь куни, парламентнинг конституцион қонунчилик, давлат тизими, суд-ҳуқуқ масалалари ва Жўқорғи Кенгаш регламенти бўйича қўмитаси йиғилишида айтилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги статс-котиби Айдай Қурманованинг сўзларига қараганда, адлия вазирлиги “Манфаатлар ихтилофи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Бу қонунга мувофиқ мансабдорларга маълум талаблар қўйилади. Хусусан, уларга хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда бошқаларга таъсир ўтказиш, қонун лойиҳаларининг қабул қилинишига ёки қабул қилинмаслигига таъсир қилиш, ўз моддий манфаатлари йўлида қарорлар қабул қилиш тақиқланади.