"Реал" стадионида хайрия тадбири ташкил этилди

Спорт 29 Декабрь 2015 2220

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячилари Серхио Рамос ва Марсело ҳамда "Реал Мадрид" баскетбол клуби аъзоси Фелипе Рейес хайрия акциясида иштирок этишди. Бу ҳақда AS нашри хабар берган.

"Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида ўтказилган ушбу хайрия тадбирида "Реал" президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этган.

Акциянинг асосий мақсади ногирон болаларга бўлган эътиборни ошириш, уларга доимий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Мазкур хайрия маросимида Флорентино Перес ёрдамга муҳтож болаларга бўлган эътиборни ошириш, бу борада олиб борилаётган ва режалаштирилган ишлар борасида нутқ сўзлади.

Шундан сўнг маросимга келган болаларга совғалар тарқатилди ва улар "Реал Мадрид" аъзолари билан суратларга тушишди.

Кўпроқ янгиликлар