Reuters: Суриядан БМТ кўмагида 450 киши эвакуация қилинди

Жаҳон 29 Декабрь 2015 1571

Сурияда жангарилар томонидан қуршаб олинган иккита ҳудуддан эвакуация қилинган тинч аҳоли Туркия ва Ливан чегараларини кесиб ўтдилар, деб хабар бермоқда чегара хизматларидаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Тез ёрдам машиналари ва автобусларда ҳаммаси бўлиб камида 450 одам ва яраланган жангарилар олиб чиқилган. Жангарилар айнан қандай гуруҳга тегишли эканлиги аниқлаштирилмаган.

Бундан ташқари, исёнчилар томонидан қамалга олинган Забаданий шаҳридан 125 дан кўпроқ жангари Туркияга учадиган самолётга ўтириш учун Байрутга йўл олмоқда. Бу орада Суриянинг шимолидаги ҳудудлардан 330 тинч аҳоли Байрутгача самолётда етиб олиш учун Туркиянинг Хатай шаҳрига йўл олган. 

БМТ кўмагида Сурия армияси ва террорчилик гуруҳлари ўртасида тинч аҳолини эвакуация қилиш бўйича музокаралар бир неча ой аввал бошланганди. Келишувга кўра, террорчилик гуруҳлари шиалар яшайдиган ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш учун хавфсиз коридор, армия эса Забаданийдаги жангарилар ва уларнинг оилаларига коридор тақдим қилиши керак.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар