Роналдо: Месси ерлик футболчига ўхшамайди, аммо Пеле ва Марадона барчамиздан яхшироқ бўлган

Спорт 29 Декабрь 2015 4714

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо дунё футболидаги энг кучли футболчилар ҳақида фикр билдира туриб, аргентиналик футболчи Лионель Мессининг ўйинига баҳо берди.

"Месси бу сайёра одамига ўхшамайди. Криштиану Роналду ҳам шундай. Лекин Лео ундан бироз кучлироқ.

Унинг ўйини менга ҳамманикидан кўра кўпроқ ёқади. Унинг ҳаракатлари ҳамиша самарали бўлади.

Пеле ва Марадона эса бошқа барча футболчилардан кучлироқ ва яхшироқ бўлган", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Кўпроқ янгиликлар