Россиянинг Волгоград шаҳри яқинида 19 аскарнинг қолдиқлари топилди. Улар Шимолий Қозоғистоннинг 29-ўқчи дивизияси аъзоларига оид бўлиши мумкинлигини айтилмоқда. Аскарлар тахминан 1943 йилда ҳалок бўлган.

Қолдиқлар 27 декабрь куни шаҳарнинг Советский туманида “Красноармеец” отряди қидирувчилари томонидан аниқланди, деб ёзади bloknot-volzhky.ru блоги.

Уларнинг ёнидан медаллар ва ҳужжатлар топилмаган. Аскарларнинг шахсий буюмлари ичида троллейбус тасвири туширилган тугма ва хоч топилган.Аскарлардан бирининг ёнида бўлган маълумотнома қонга ботиб қолганидан ундаги ҳарфларни тушуниш имконияти йўқ.