Сирдарёда 1 млн сўм ўғирлаган йигит пулни бир кунда базму-жамшидга сарфлади

Жамият 29 Декабрь 2015 4624

Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи Фозил исмли йигит ўғрилик йўли билан топилган пулларни бир кунда ишлатиб юборди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, бир куни у бозор яқинида қолдирилган машина ичида бир тахлам пулни кўриб қолган. Бир муддат тараддудланиб, пулларни ўғирлаган, сўнг танишлари Азиз ва Шавкатга учраган. Учовлон қўлга киритилган 1 125 000 сўм пулни бир кунда ишлатиб юборишган.

Бу вақт эса ҳуқуқ-тартиботчилар тегишли тафтишларни ўтказиб, жиноятчини аниқлаганлар ва қўлга олганлар. Тез кунда қўлга тушган Фозил жиноий жавбогарликка тортилган.

Кўпроқ янгиликлар