Ван Гаал: ОАВ истеъфога чиқишимни истамоқда, мен эса йўқ

Спорт 29 Декабрь 2015 1722

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гаал АПЛнинг 19-турида "Челси"га қарши кечган учрашувдан (0:0) кейин берган интервьюсида ўз лавозимини тарк этиш ҳақида ўйламаётганини билдириб ўтди.

"Менинг истеъфо бериш эҳтимолим ҳақида сўраяпсизми? Мен учун келажагим ҳақидаги суҳбат умуман қизиқарли мавзу эмас. Ахир, мен келажакка таъсир қила олмайман. Мен фақат ўз футболчиларим билан ишлашим мумкин, ўзингиз кўрдингизку, улар мен учун жангавор ўйин ўтказишди.

Ҳатто шундай натижадан сўнг ҳам мухлислар мени олқишлашди. Шу сабабли ташвишдаман, деб айта олмайман. Футболчиларимга тўла ишонаман.

Ўз ихтиёрим билан истеъфога чиқаманми? Аксинча... Футболчилар бу қадар оғир босим остида ҳам шунчалик яхши ўйин кўрсатар экан, истеъфога чиқишим учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Балки ОАВ шуни истаётгандир, аммо мен кетмайман. Бу орқали ўз ўрнимга ёпишиб олаётганим йўқ, буни шартнома шартларини бажариш деб ҳисоблаш керак", деган голландиялик мураббий Mirror нашрига.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20287 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10077 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10913 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37655 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52109 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 16 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1297 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар