АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари 29 декабрь куни ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги объектларига 31та ҳаво зарбаси йўллади.

"22та зарба Ироқнинг Рамади ва Мўсул шаҳри ҳудудлари бўйлаб берилган. Бу ҳаво зарбалари натижасида жангариларнинг ҳарбий объектлари, нефть ташувчи цистерналари ҳамда бошқа базалари йўқ қилинган.

Яна 9та зарба Сурия ҳудуди бўйлаб амалга оширилган. Бу зарбалар орқали жангарилар ўрнашган базалар бомбаланган", дейилади Рейтер агентлиги хабарида.