Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг янги хизмати ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олиш учун ариза юбориш имкониятини беради. Бу ҳақда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, барча зарур ҳужжатлар электрон тарзда Ягона портал орқали юборилади. Ушбу хизматнинг натижаси бўлиб махсус рухсатномани олиш ҳисобланади.
Хизмат учун ҳақ тўланиб, юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилади. Хизматни кўрсатиш муддати 15 иш кунини ташкил қилади.