АҚШнинг “Гарри Трумэн” авиаташувчи кемаси ИШИДга қарши халқаро коалициянинг операциясига қўшилди, деб хабар бермоқда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати.

АҚШ ҲДК маълумотларига кўра, ИШИДни йўқ қилишга қаратилган “Саботли қатъиятлик” операцияси доирасида ҳарбий самолётлар гуруҳи авиаташувчи кемадан илк парвозларини амалга оширди.

Таъкидланишича, “Гарри Трумэн” кемаси Ироқ ва Суриядаги операцияни Форс кўрфази сув ҳудудидан Франциянинг “Шарль де Голль” авиаташувчи кемаси билан бирга амалга оширган.