“Норманд тўртлиги” Минск келишувларининг амал қилиш муддатини 2016 йилга қадар узайтиришга қарор қилди

Жаҳон 30 Декабрь 2015 2902

“Норманд тўртлиги” Минск келишувларининг амал қилиш муддатини 2016 йилга қадар узайтиришга қарор қилди. Бундай қарорга Россия президенти Владимир Путиннинг Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд ва Украина президенти Пётр Порошенко билан ўтказган телефон мулоқоти якунларига кўра келинди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Суҳбат давомида тўртлик давлатлари раҳбарлари Украина жануби-шарқидаги беқарор вазиятни муҳокама қилиб, 2015 йил 12 февралида имзоланган Минск келишувларини реализация қилиш масалаларини кўриб чиқишган. Уларнинг амал қилиш муддати 2016 йилда ҳам давом этиши келишиб олинган. Алоқа гуруҳининг ҳамкорликдаги фаолиятини давом эттириш зарурлиги таъкидлаб ўтилган.

Кўпроқ янгиликлар