2015 йилги Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» жамоасига олтин медаллар топширилди

Спорт 30 Декабрь 2015 3153

29 декабрь куни Тошкентдаги «Версаль» ресторанида 24-миллий чемпионат якунларига кўра чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган 11 карра Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» жамоасини расмий тақдирлаш маросими ҳамда Янги йил базми ташкил этилди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.

Жамоа аъзоларига олтин медалларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магометов топширган.

Шундан сўнг, алоҳида номинациялар бўйича футболчиларга эсдалик совғалари топширилган.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримовнинг «Локомотив» дарвозасига урган голи мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди.

Чемпионат тўпурари бўлган Игорь Сергеев эса «Пахтакор»нинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди.

Игорь Сергеев бу йилги мавсумда жами 50та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилди. Унга клуб раҳбарияти томонидан совға сифатида автомобиль калити топширилди.

Бундан ташқари, маросимда йил давомида «Пахтакор» жамоаси фаолиятини ёритиб борган оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳига фахрий ёрлиқлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» Олий лиганинг 2015 йилги мавсумида чемпионликни охирги турда қўлга киритганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар