АПЛнинг 19-тури: «Лестер» «Манчестер Сити»ни енга олмади

Спорт 30 Декабрь 2015 3141

Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида мусобақа жадвалининг иккинчи ва учинчи поғоналарида бораётган жамоалар тўқнаш келишди. Мавсум кашфиётига айланган "Лестер" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.

Биринчи бўлимда "шаҳарликлар" устунликка эришган бўлсалар, "тулкилар" қарши ҳужумда ўйнадилар. Иккинчи бўлимда эса "Лестер" кўпроқ ҳужумга ташкил қилишга ҳаракат қилди. Учрашув давомида томонлар деярли бир хил сондаги хавфли вазиятларни яратишди. Аммо ҳеч бир жамоага гол уриш насиб этмади.

Ушбу дурангдан кейин "Лестер" ўз очколарини 39тага етказиб, "Арсенал" билан тенглашиб олди. "Манчестер Сити" эса улардан 3 очко ортда қолган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

АПЛ, 19-ТУР
"Лестер" – "Манчестер Сити" 0:0 (0:0, 0:0)
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Фукс, Морган, Хут, Канте, Дринкуотер (Кинг, 80), Олбрайтон (де Лат, 90), Инлер (Ульоа, 67), Марез, Варди.
Манчестер Сити – Харт, Мангаля, Коларов, Санья, Отаменди, Фернандиньо, Туре, де Брюйне, Сильва (Навас, 74), Стерлинг (Ихеаначо, 89), Агуэро (Бони, 64).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар