АҚШ вице-президенти Жо Байден 2016 йил 23 январда Туркияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Туркия бош вазири маъмуриятидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Манбанинг маълум қилишича, Байден Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва бош вазири Аҳмет Довудўғлу билан музокаралар ўтказади.

Айни пайтда улар қайси мавзуда суҳбатлашишлари номаълум.