Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Жўқорғи Кенгаш тўроғаси (раҳбари) Асилбек Жээнбеков, бош вазир Темир Сариев ва Олий суд раиси Айнаш Тўқбоевалар билан учрашув ўтказди. Президент матбуот хизмати берган маълумотга қараганда, учрашувда 2015 йил якунлари ва кейинги йил режалари муҳокама қилинган. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

“Ўтаётган йил мамлакат учун муҳим воқеалар ҳамда жаҳон ва минтақа иқтисодиёти учун муҳим бўлган мураккаб жараёнларга бой бўлди, - деди Атамбаев учрашув чоғида. – Қирғизистон барқарорлигини кўрсата олди ва 2016 йилга янада барқарор ва мустаҳкам бўлиб кирмоқда.

Асосий ютуқлардан бири сифатида Жўқорғи Кенгашга ҳалол ва транспарент сайловларнинг ўтказилганини айтиш мумкин, унинг якунлари халқ ва иштирокчилар томонидан тан олинди ҳамда халқаро кузатувчилар ва демократик институтлар томонидан юқори баҳоланди”.