Тошкентдаги “Авалон” бизнес марказида Murad Buildings компанияси асосчиси Мурод Назаров томонидан хайрия маҳорат мактаби ўтказилди. Тадбирдан тўпланган маблағ Гематология ва қон қуйиш институтига тақдим этилди.

Маҳорат мактабининг мавзуси шахсий ҳаёт ва бизнесдаги муваффақият сирларига бағишланди. Маърузачи ўз тажрибаси билан ўртоқлашди, фаолияти давомида ишлаб чиққан принципларини айтиб ўтди, иштирокчиларнинг асосий қисмини ташкил қилувчи ёш тадбиркорлар ёки энди ўз бизнесини очишни истаётганларнинг саволларига жавоб берди.

Мурод Назаров бундай йиғилишларни мунтазам равишда ўтказиб боради. Ўтган йилги маҳорат мактабида 70 нафарча киши қатнашди. Навбатдаги маҳорат мактаби 22 январда бўлиб ўтади.