БМТ: ИШИД ҳозирча Афғонистонга таҳдид солмаяпти

Жаҳон 30 Декабрь 2015 3168

БМТ бош котибининг махсус вакили, халқаро ташкилотнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Николас Хейсом РИА Новости агентлигига берган интервьюсида ИШИД террорчи гуруҳи ҳозирча Афғонистонга жиддий таҳдид солмаётганини, аммо вақт ўтиши билан бу хатар кучайиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“2015 йилда сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Афғонистон жиддий синовдан ўтди, - деди у. – Наркотик оқимига қарши кураш кампаниясида яхшиланиш бўлди, лекин ҳозирча бу ўзгаришлар мустаҳкамланадими, йўқми, ноаниқ. Албатта, бу Ўрта Осиё республикалари ва Россия учун хавотирли масала бўлиб қолаверади”.

“Марказий Осиё республикаларига ташрифим якунларига кўра шуни айта оламанки, улар Афғонистондаги хавфсизлик вазиятидан ташвишда, айниқса Марказий Осиё республикаларидан чиқаётган жангарилар сонининг ошиб бораётгани хавотирли, - сўзида давом этди мутахассис. – Сурия ва Ироқ масаласида Марказий Осиё мамлакатлари у ердаги хорижлик жангарилар уйларига қайтишидан ташвишланмоқда. Улар қайтаётган жангариларни қандай кузатиб топиб олишларини ўйламоқда”.

“Айни пайтда ИШИД Афғонистон дуч келаётган хавфсизликка йирик таҳдид эмас, - таъкидлади Хейсом. – Уларнинг бу ердаги кучлари жуда чекланган. Айрим ҳисоботларда бу ҳаракат Афғонистонда кенг тарқалгани ёзилади, бу, менинг назаримда, ортиқча муболағалидир. Уларнинг салоҳияти шундаки, ИШИДга бошқа гуруҳларнинг исёнчилари қўшилиши мумкин. Биз ИШИД салафия оқими тарқалган ҳудудларда ўз таъсирини осонликча кенгайтирганига гувоҳ бўлганмиз. Бу ҳолат мамлакат шарқида ва ғарбида кузатилади”.

“Ал-Қоида”нинг Афғонистондаги кучлари ҳақида гапираркан, БМТ вакили ҳисоботларда келтириладиган 7 минг сони ҳақиқатдан узоқ эканлигини айтиб ўтди: “Афғонистондаги рақамларни Сурия ва Ироқ билан қиёслаб бўлмайди. Буни ҳамма ҳар хил баҳолайди: қўмита маълумотларига қараганда, минтақада уларнинг сони 7 минг кишига тенг, лекин деярли барча таҳлилчилар бу рақамларни шубҳа остига олмоқда. Аниқ сон маълум эмас”.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар