Bugatti Veyron’нинг меросхўри 100 км/соат тезликка 2.2 секундда чиқа олади

Технология 30 Декабрь 2015 4253

Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Bugatti Veyron’нинг ўрнини эгаллайдиган Bugatti Chiron гиперкари 100 км/соат тезликка 2.2 секундда чиқа олади, унинг максимал тезлиги эса 467 км/соатни ташкил қилади. Бу ҳақда Чехиянинг Pro Driver Magazine журнали хабар берди.

Нашр суҳбатдошининг маълумотларига қараганда, бундай рақамлар купенинг мижозлар учун ўтказилган ёпиқ презентацияси чоғида Bugatti вакиллари томонидан ошкор қилинган.


Chiron гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланиб, унинг таркибига 8 л ли 4 турбинали W16 двигатели, электр мотор ва 7 диапазонли робот ўтказмалар қутиси киради. Куч қурилмасининг қуввати 1.5 минг от кучига тенг бўлади.

Chiron’нинг ташқи кўриниши Gran Turismo пойга симулятори учун тайёрланган Bugatti Vision GT протопининг услубида ишланади. Янги машина премьераси 2016 йил мартида Женева моторшоусида ўтказилади.

Машина жами 500 экземплярда чиқарилади, ҳар бирининг нархи камида 2 млн еврони ташкил қилади. 2018 йилда гиперкарнинг очиқ кузовли модификацияси чиқарилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17445 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22486 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11413 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12301 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40729 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53000 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар