Дубайликларнинг ўз Тож-Маҳали бўлади

Жамият 30 Декабрь 2015 5685

2020 йилгача Дубайнинг ўз Тожмаҳали пайдо бўлади. Бу ҳақда «Русские Эмирати» журнали дея хабар берган

Хабарда айтилишича «Тож-Арабия» номини оладиган бу сайёҳлик мажмуаси қурилиши 2016 йилда бошланади. Қайд этилишича, бу мажмуа Ҳиндистондаги тарихий ёдгорликнинг айни нусхаси бўлмайди.

«Тож-Арабия» мажмуаси учун Dubailand номли кўнгилочар боғ ҳудудидан саккиз гектар майдон ажратилган. Мажмуа 400 хонадан иборат беш юлдузли меҳмонхона, 300та турар-жой апартаменти, дўконлар, бутиклар, 2000 киши учун мўлжалланган банкет залини ўз ичига олади.

Лойиҳа муаллифларининг умид қилишича, «Тож-Арабия» Бурж Халифа бунёд этилган вақтдан буён амирлик тарихидаги энг йирик лойиҳаси бўлиш билан биргаликда, Дубайда «Экспо-2020» ўтказилаётган вақтда «сайёҳлик Маккаси»га айланиши керак.

Октябрь ойида Дубайда том қисмида пляж ва ўрмон бўлган The Rosemont Hotel & Residences номли осмонўпар бино қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шу йилнинг май ойида эса 2017 йилнинг иккинчи ярмигача шаҳарда фақат қуёш батареялари орқали электр энергияси билан таъминланадиган дунёдаги илк меҳмонхона пайдо бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Тож-Маҳал Ҳиндистондаги энг қадрли обидалардан бири ҳисобланади. Бу мажмуа 1653 йилда бобурий ҳукмдор Шоҳжаҳон томонидан рафиқаси, 14 фарзандини дунёга келтириш чоғида вафот этган Мумтоз-Маҳал хотирасига барпо этилган. 1983 йилда бу обида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар