Forbes 2015 йилнинг энг ёмон бош директорлари рейтингини тузди

Жаҳон 30 Декабрь 2015 3632

Forbes журнали АҚШ бизнес мактабларининг кўзга кўринган уч профессори билан ҳамкорликда 2015 йилнинг энг ёмон 10 бош директорининг рейтингини тузиб чиқди. Материал нашрнинг сайтида чоп этилди.

Рўйхатда биринчи ўринда Turing Pharmaceuticals’нинг собиқ раҳбари Мартин Шкрели турибди. Унинг компанияси 2015 йил августида Daraprim дори воситасини ишлаб чиқаришга патент олди. Бу фармацевтик восита 60 йилдан буён тоскоплазмозни даволашда қўлланади; компания унинг нархини 55 баробарга ошириб юборди.

Бизнесмен бу қарорни олинган маблағни янги дори воситаси ишланмаларига йўналтириш мақсади билан тушунтирди. Декабрь ойида АҚШ Федерал қидирув бюроси Шкрелини қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликда айблади, шундан сўнг у компания бошқаруви тепасидан кетди.

Кейинги ўринда Volkswagen бош директори Мартин Винтеркорн турибди. Унинг истеъфоси дизель жанжали билан боғлиқ бўлди. Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати корпорациянинг машиналарида экологик тозалик кўрсаткичлари нотўғри ишлашини, аслида транспортлар об-ҳавога кўрсатилганидан кўпроқ зарар келтиришини аниқлашди. 23 сентябрь куни Винтеркорн истеъфо берди, аммо, жавобгарликни зиммасига олиш билан бирга, қонунбузарликни тан олмади.

Yahoo бош директори Марисса Мейерс илгари Google’нинг суперюлдузи ҳисобланган. У Yahoo қийин кунларни бошидан кечираётганида компания бошига келди, аммо эндиликда унинг асосий бизнеси ноль қийматга эга бўлиб турибди.
Рўйхатга, шунингдек, Tinder учрашувлар иловаси асосчиларидан бири Шон Рэд кирди. У Match Group акцияларининг биржага жойлаштирилиши куни Evening Standard газетасига берган интервьюсида жинсий ҳаёти ҳақида очиқ гапирди, унинг сўзларига кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Ўнликка Valeant фармацевтик компанияси раҳбари Майкл Пирсон, Pertobras нефть-газ корпорацияси раҳбари Мария дас Грасас Фостер, хавфсизлик ёстиқлари ишлаб чиқарувчи Takata компанияси бош директори Сигэхиса Такаду, United Continental авиакомпанияси бошлиғи Жеффри Смисек, Dole Food озиқ-овқат компанияси раҳбари Дэвид Мёрдок ҳамда қон таҳлили ёрдамида ташхис қўйиш борасида инновацион методикаларни ишлаб чиқарувчи Theranos фирмаси директори Элизабет Холмс киритилди.

Forbes муаллифларирининг таъкидлашича, тилга олинган топ-менежерларнинг тўрт нафари ўз мансабларини тарк этган.“Қолганлари ўз мансабларида қолди, бирор ишни нотўғри қилганини тан олишмади, лекин уларнинг ҳаракатлари улкан муаммоларни келтириб чиқаргани шубҳасиз фатдир”, - деб хулоса қилинади материалда.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар