Франция Европа Иттифоқини Европага тушмоқчи бўлган одамлар томонидан қўлланаётган қалбаки Сурия паспортларини аниқлаш тизимини яхшилашга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Франциянинг бу таклифи Париждаги терактларда иштирок этган икки нафар террорчи-худкушда шундай қалбақи паспортлар топилгани билан боғланган.

Франция ички ишлар вазири Бернар Казнёв Еврокомиссияга йўллаган мактубида ЕИни ташқи чегараларда, айниқса Греция ва Италияда ҳужжатларни текширишда ишлатиладиган қурилмаларни яхшилаш йўли билан хавфсизликни кучайтиришга чақирди.

Франция ИИВдаги манба вазирлик ушбу илтимоснинг 2016 йил январидаёқ кўриб чиқилишига умид билдираётганини айтди.