Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди

Спорт 30 Декабрь 2015 4511

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига борадиган якуний таркибни эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Тошкент ва Дубайда ташкил этилган икки босқичли йиғин давомида Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби бир қанча номзодлар орасидан 23 нафар футболчини саралаб олди.

Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари — Жавоҳир Соҳибов, Достонбек Ҳамдамов, Жамшид Искандеров, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев каби футболчилар бор.

Таркиб асосан Ўзбекистон миллий чемпионатида ўйнайдиган футболчилар ҳисобига қурилган бўлиб, Сербиянинг «Явор» клуби футболчиси Хусниддин Ғофуров терма жамоадаги ягона легионер ҳисобланади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 2 январь куни навбатдаги йиғинда иштирок этиш учун Дубайга жўнаб кетади. Йиғин тугагач, делегация Қатарга йўл олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркиби:

Дарвозабонлар — Абдумавлон Абдулжалилов («Нефтчи»), Жавоҳир Илёсов («Машъал»), Асилбек Омонов («Қўқон-1912»);

Ҳимоячилар — Сардор Раҳмонов («Нефтчи»), Абдуллоҳ Олимов («Пахтакор»), Максимилиан Фомин («Бухоро»), Жавлон Мирабдуллаев («Металлург»), Муҳсинжон Убайдуллаев («Пахтакор»), Акромжон Комилов («Бунёдкор»), Достон Турсунов («Нефтчи»), Жамшид Болтабоев («Пахтакор»), Владимир Козак («Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар — Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Темур Ҳакимов («Оқтепа»), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Икромжон Алибоев («Локомотив»), Ҳусниддин Ғофуров («Явор», Сербия);

Ҳужумчилар — Игорь Сергеев («Пахтакор»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Жасурбек Ҳакимов («Сўғдиёна»).

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 12 январда старт оладиган Осиё чемпионатида Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан бирга «C» гуруҳида жой эгаллаган. Ўзбекистонлик олимпиячилар дастлабки учрашувни 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўтказади. Сўнгра 16 январда Ироқ билан, 19 январда эса Яман билан ўйнайди.

Ушбу Осиё чемпионати 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ташкил этиладиган ёзги Олимпиадага йўлланма берувчи мусобақа бўлиб, уч жамоа — чемпионатнинг икки финалчиси ва 3-ўрин учун учрашув ғолиби Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49337 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1021 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 427 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1713 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1301 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2076 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2349 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3409 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3359 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар